Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 10 сентябрдаги «Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, 2023-2025 йилларда 120 минг гектар экин майдонларини аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда Тошкент вилояти бўйича 9 минг 88 гектар ер майдонини деҳқон хўжаликлари учун ажратиш режалаштирилган. Ушбу ерлар 22 мингта лотга бўлиниб аукционга чиқарилган бўлса, бугунга қадар 19 минг 400 нафар фуқарога ер ажратиб берилган.

Бўка туманида қўшимча 1 минг 796 гектар ер майдони деҳқонларга экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун ажратилган. Бугунги кунда ажратилган майдонларда уруғ қадаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вазирлик ташаббуси билан ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда лозим бўладиган замонавий мини-агротехникалар имтиёзли кредит шартлари асосида етказиб берилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилда 95 минг 169 гектар экин майдонларини очиқ ва шаффофликни таъминлаган ҳолда деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига ажратиб берилади. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақланиб қолади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали узоқ муддатга ижарага берилмоқда