ЕИ Украина темир йўл тизимини қўллаб-қувватлайди
Киев шаҳрига амалга оширилган ташриф доирасида Европа Иттифоқи ва Германия масъуллари Украина темир йўл соҳасига навбатдаги техник ёрдам ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда DW нашри хабар берган.
Маълум қилинишича, ЕИ томонидан “Укрзализниця” темир йўл компаниясига 23 дона техника, жумладан транспорт воситалари ва генераторлар жўнатилган. Бу ускуналардан шикастланган инфратузилмани тиклашда фойдаланилади.
Тез орада Киевга 25 дан ортиқ ўзи ағдарар (самосвал) машина, ер ковлагич мослама (экскаватор) ва юк автомобили етказиб берилади.
Д.Ҳакимов, ЎзА