ЕИ Қирғизистон авиакомпанияларига қўйилган чекловни бекор қилди
Европа Иттифоқи Қирғизистон авиакомпанияларига нисбатан амал қилиб келган парвоз тақиқини бекор қилди. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур қарор ЕИ Авиация хавфсизлиги қўмитаси томонидан ўтган ой бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган. Энди қирғиз авиаташувчилари 20 йиллик танаффусдан сўнг яна Европа йўналишида парвоз амалга ошириш имконига эга.
Қирғизистон 2006 йилдан буён ЕИ авиация хавфсизлиги қора рўйхатида эди. Бунга самолётлар эскилиги, қонунчиликдаги бўлиқлар ҳамда авиация назорати тизими халқаро талабга тўлиқ жавоб бермаслиги сабаб бўлган.
Д.Ҳакимов, ЎзА