Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 16 декабрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманнинг 3-сектор ҳудудидаги Пахтакўл маҳалласида яшовчи 4 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига ҳудудга бириктирилган Миллий банк туман бўлими томонидан ҳомийлик асосида қўй, духовка ва тикув машиналари берилди. 

Айни кунда Пахтакўл маҳалласидаги 620 хонадонда 1 минг 225 оила таркибида 3 минг 600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш, камбағалликни қисқартириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. 

– Йил бошида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганишлар давомида ишсиз, кам таъминланган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромадларини оширишга қаратилган зарур ишлар олиб борилди, – дейди “Пахтакўл” маҳалла фуқаролар йиғинида иш олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси Ҳусниддин Солиев. – Жумладан, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 135 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги доимий ишга жойлашиш ва ўзини-ўзи банд қилиш орқали таъминланди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар йигит-қизга деҳқончилик қилиш учун 15 сотихдан ер ажратилди. Шунингдек, 30 нафардан ортиқ фуқарога турли йўналишларда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун 400 миллион сўмдан ортиқ кредит ажратилишига кўмаклашилди, 3 нафар фуқарога субсидия асосида тикув машинаси ва мотокультиватор берилди. 

Маҳаллада мазкур йўналишдаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда. 

Хусусан, туман ички ишлар бўлими ҳамда Миллий банк туман бўлими томонидан ҳомийлик асосида турли жиҳозлар берилиши билан яна тўрт нафар ишсиз фуқаро доимий даромад манбаига эга бўлди. 

– Менга янги тикув машинаси берилганидан беҳад хурсандман, – дейди маҳалланинг “Пахтакўл – 1” кўчасида яшовчи Гулзода Комилова. – Тикувчилик ҳунарини эгаллаганман, лекин замонавий тикув машинаси олишга имкон қилолмаётган эдим. Яхши инсонларнинг кўмагида менга тикув машинаси берилди. Энди ишлаб, даромад топиш имконига эга бўлдим. 

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилалар вакилларига ёрдам кўрсатилди