Айни пайтда А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида кучли қор ёғмоқда. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ЎзАга хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотида февралнинг охирги ва март ойининг дастлабки кунларида республикамизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёғингарчиликлар бўлиши айтиб ўтилганди. Бундай об-ҳаво А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Хусусан, кеча довонда қор ёғиши бошланган. Айни вақтда Қамчиқда кучли қор ёғмоқда. Қор қалин ёғаётгани учун йўлнинг кўриниши 100-50 метргача қисқарган. Ҳаво ҳарорати 6 даража совуқ. Қор қалинлиги йўл атрофида 40 сентиметрга, тоғ ён бағирларида эса 1,5 метрга етган. Мазкур ҳолат довон йўлларида автомашиналарнинг эркин ҳаракатланишига ноқулайликлар туғдираяпти. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қор ва музламадан мунтазам равишда тозаланмоқда. Йўлларни қордан тозалашга қарийб 120 та техника сафарбар қилинган. Айни вақтда довон йўллари пешма-пеш тозаланиб, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракати таъминланаяпти.

"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довондан ўтиш учун йўлга чиққан ҳайдовчилардан автомобилларнинг техник ҳолатини эътиборга олиш, довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш, шиналарнинг мустаҳкамлигини кўздан кечириш ва ҳушёрликни янада оширишни сўраб қолади.

Шунингдек, “Қамчиқ” довонидаги бундай қорли об-ҳаво эртага 25 февралда ҳам давом этиши мумкин.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёт бўлинг: Қамчиқ довонида кучли қор ёғаяпти