“CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси давом этмоқда.

Минтақада илк бор ўтказилаётган бу кенг кўламли тадбир 30 дан ортиқ давлатни бирлаштириб, кўргазма майдонини илғор амалиётлар билан ўртоқлашиш, конструктив мулоқот олиб бориш ва “яшил” трансформацияни илгари суриш бўйича етакчи платформага айлантиради.

“Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмасида Давлат экологик экспертизасининг павильони ташкил этилган. Мазкур павильонда Давлат экологик экспертизаси хулосаларида саноат корхоналари учун қўйилган асосий экологик талабалар ҳисобланган чанг-газ тозалаш ва локал оқова сув тозалаш ускуналари, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи доимий манбаларда ўрнатиладиган автоматик станциялар ҳамда саноат корхоналари атрофида “яшил белбоғ”ларнинг янги технологик макетлари намойиш этилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев Давлат экологик экспертизаси маркази павильонига ташриф буюрди. Ташриф давомида у марказнинг кўргазма павилёни билан яқиндан танишиб, экологик экспертиза жараёнлари, илғор технологиялар ва барқарорликка қаратилган ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот олди.

Учрашув чоғида экологик хавфсизлик, халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви бўйича фикр алмашилди. Экологик экспертиза — лойиҳа ва фаолиятлар инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёни эканлиги, у орқали табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ифлосланишнинг олдини олиш ва барқарор ривожланиш таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

Таъкидлаш лозимки, бундай ташрифлар экологик соҳадаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Eco Expo Central Asia 2025”: Барқарор тараққиёт йўлида глобал ҳаракатнинг ажралмас қисмига айланиш имконидир!