Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигининг давлат даромадига олинган мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотиш мақсадида “E-auksion” электрон савдо платформасида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони фаолияти йўлга қўйилади.

Қарор билан давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Низомда “E-auksion” электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтиш, буюртма яратиш ва савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш; 

“E-auksion shop” электрон савдо дўконида соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;

“E-auksion shop” электрон савдо дўконида такрорий савдоларни ўтказиш;

савдо ғолиби (салоҳиятли ғолиб) билан ҳисоб-китоб қилиш ва закалат пулини қайтариш тартиби белгиланган.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“E-auksion shop” электрон савдо дўкони фаолияти йўлга қўйилади