Дзюдочиларимиз ёзги Осиё ўйинларида қанча медаль жамғаради?
Жорий йилнинг энг муҳим комплекс мусобақаларидан бири бу, сентябрь-октябрь ойида "Аичи-Нагоя-2026" ёзги Осиё ўйинлари ҳисобланади.
Хўш, ушбу “кичик олимпиада” баҳсларида мамлакатимиз дзюдочилари қандай натижаларни қайд этишга ҳозирланмоқда?
Спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Тошматов, дзюдо бўйича миллий терма жамоа мураббийлари, мутахассислар иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дзюдо ватанида ўтадиган Осиё ўйинларида 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиш назарда тутилгани айтиб ўтилди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби А.Собиров халқаро мусобақалар тақвими ҳамда истиқболли спортчилар билан олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, ташкил этилаётган ўқув-машғулотлари, хорижий мамлакатларда ўтаётган халқаро турнирлардаги иштирок Осиё ўйинларида муносиб натижаларга эришишга қаратилган.
Муҳокамалар жараёнида миллий терма жамоамизнинг тайёргарлик ҳолати, машғулот режалари кўриб чиқилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Т. Рўзиев, ЎзА