Хабарингиз бор, 26 июль-11 август кунлари Париж шаҳрида ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур йирик спорт тадбирида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.  

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан «Париж-2024» Олимпиадасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Тошматов, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоа мураббийлари, Олимпиада иштирокчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуман аввалида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Камилов сўзга чиқиб, Халқаро дзюдо федерациясидан қувончли хабар келгани, Олимпия ўйинларининг йўлланма тақсимоти қайта шакллантирилгани ва бунинг самарасида Шукуржон Аминовага ҳам Олимпиада лицензияси тақдим этилгани ҳақида тўхталиб ўтди.  

Шу тариқа Париж Олимпиадасида қатнашадиган дзюдочи қизларимиз сони 5 нафарга етди ва бу ҳолат ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очди.

Дарҳақиқат, бу галги Олимпия ўйинларида эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда, яъни 7 дзюдочи билан, қизларимизнинг эса 5 нафари иштирок этади. Шунингдек, бу сафар ҳам жамоавий баҳсларда терма жамоамиз медаллар учун кураш олиб боради.  

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси умумий 13 та лицензияни қўлга киритди. Шунингдек, Париж татамиларида тажрибали реферимиз Вячеслав Перетейко фаолият олиб боради.  

Бу каби катта таркиб билан бораётган терма жамоамиз аъзоларидан халқимиз албатта, улкан ғалабалар кутади. Полвонларимиз халқимиз орзусини амалга ошириш учун машғулотларга зўр бермоқда.

- «IJF» мусобақалари расман якунланганидан кейин терма жамоамизнинг режа бўйича Олимпиадага тўғридан-тўғри тайёргарлиги бошланди. Грузиянинг Бакуриани, Хорватиянинг Пореч шаҳарларида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Қизларимиз шу кунларда дзюдо ватани Японияда машғулотларни давом эттиришяпти. Япония билан ҳамкорликдаги бу йиғин 6 июлгача давом этади, — дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Илиас Илиадис. — Режа бўйича 14 июль куни терма жамоамиз Франциянинг Нормандия вилоятига жўнаб кетади. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи айнан ўша ерда бўлади. 25 июлдан дзюдочиларимиз спортчилар яшайдиган Олимпия шаҳарчасига киради.

Матбуот анжумани сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

Қуйида «Париж-2024» Олимпиадасида иштирок этадиган терма жамоа таркиби билан танишинг:

Эркаклар:

-60 кг: Достон Рўзиев

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Гулноза Матниёзова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз «Париж-2024» Олимпиадасига тайёр