Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган “Almaty Cadets Asian Cups 2025”нинг илк кунги баҳслари якунида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаллар шодасига эга чиқди.

Баҳсларда 4 қитъанинг 10 давлатидан 459 нафар ёш дзюдочилар кураш олиб бормоқда.

Турнирнинг илк кунида ўғил болалар -50, -55, -60, -66 килограммда, қизлар -40, -44, -48 ва -52 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Муросасиз кечган беллашувлар давомида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоада 1-ўринни эгаллади.

"Cadets Asian Cups 2025" мусобақаларининг дастлабки кунги ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорти мутасаддилари, хусусан Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Умаров ва бошқалар қатнашди.

Олмаотадаги қизиқарли беллашувлар давом этмоқда.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз “Cadets Asian Cups 2025”нинг илк кунида 16 медалли бўлди