Истанбул шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида ўтказилган Туркия чемпионатида бот-бот Ўзбекистон номи янграб турди.

Мамлакатнинг 16 та дзюдо клуби ғолиблик учун кураш олиб борган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони, Ислом бирдамлиги ўйинлари олтин ва бронза медали соҳиби Шаҳрам Аҳадовнинг мазкур мусобақада Истанбулнинг "Галатасарой" клуби сафида қатнашиши натижасида юртимиз номи кўп бор тилга олинди. 

Муросасиз кечган беллашувлар давомида Шаҳрам олти марта рақибларини мағлуб этиб, "Галатасарой"нинг совриндор жамоалар қаторидан жой олишига муносиб ҳисса қўшди.

Мусобақалар якунига кўра, чемпионлик Туркиянинг "Коcаели" клубига насиб этган бўлса, кумуш медалларни "Галатасарой" дзюдочилари қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Шаҳрам Аҳадов жамоаси Туркия чемпионати совриндори