Бугун, 27 сентябрь куни Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича бошланаётган “Prague European Open-2025” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар дзюдочиси медаллар учун курашларга киришади.

35 та давлатнинг 405 нафар дзюдочиси қатнашаётган “Prague European Open-2025” турнирининг дастлабки саралаш мусобақаларида дзюдочиларимиз қуйидаги рақибларига қарши татамига чиқади:

48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Конул Алиева (Озарбайжон)

-52 кг: Муҳайё Аҳматова – Эрин Сейнхейв (Бельгия)/ Полин Кюк (Франция)

-57 кг: Шукуржон Аминова – Вера Распе (Нидерландия)/ Татанилла Абраҳам (Венгрия)

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Виктория Лис (Польша)

-60 кг: Баҳром Ботуров – Жейсон Вонг (Нидерландия)

-73 кг: Замоҳшари Бекмуродов – Виктор Мровжински (Польша)

-73 кг: Абдураҳим Нутфуллоев – Офек Раҳамим (Исроил)

-90 кг: Нурбек Муртазоев – Якуб Погорали (Чехия)/ Иван Кутенков (Украина)

-90 кг: Давлат Бобонов – Марат Крижананский (Украина)/ Рой Сиван (Исроил)

-90 кг: Арслонбек Тожиев – Артём Бубир (Украина)

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Федир Ярошенко (Украина).

Икки кун давом этадиган нуфузли мусобақада 13 ойлик танаффусдан сўнг “Токио-2020” Олимпиадаси совриндори Давлат Бобоновнинг яна катта спортга қайтиши ўзига хос воқелик бўлди.

Айтиш лозим, маҳоратли дзюдочимиз Д.Бобонов “Париж-2024” Олимпия ўйинларидан кейин деярли мусобақаларда иштирок этмаган эди. У Прага баҳсларининг илк саралаш мусобақасида Марат Крижананский (Украина)/ Рой Сиван (Исроил) жуфтлиги ғолиби билан рўбарў келади.

Дунё дзюдо ишқибозлари нигоҳи Прага мусобақалари билан бир пайтда, Хитойнинг Шандун провинцияси Синдао шаҳрида ўтаётган Гран-При туркумидаги турнирга ҳам қаратилганки, мазкур мусобақада 26 та давлатнинг 200 нафар дзюдочиси қаторида ҳамюртларимиз Шаҳрам Аҳадов ҳамда Алишер Юсупов баҳсларда иштирок этишга ҳозирланмоқда.

Бугун Ш.Аҳадов -73 килограмм оғирликда ғолиблик учун баҳсларга киришади. Терма жамоамиз аъзоси илк беллашувни Хитой ва Туркия дзюдочилари қарама-қаршилигида ғолиб чиққан спортчи билан баҳс олиб боради.

"Париж-2024" Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов халқаро турнирнинг эртанги дастурида татамига чиқади. У Хитой ва Хитой Тайпейи жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Олимпия ўйинлари совриндори Бобонов 13 ойлик танаффусдан кейин катта спортга қайтди