Дунёда туғилиш камайиб кетишининг сабаби маълум қилинди
-
“Financial Times” газетаси хабар беришича, дунё бўйлаб туғилиш даражаси пасайиши смартфон ва юқори тезликдаги интернет ривожланиши билан боғлиқ.
- Аҳоли статистикасидан "Google" қидирувигача бўлган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, туғилиш даражаси пасайишига кўплаб омиллар таъсир кўрсатса-да, сўнгги кескин камайиш одамларнинг технологиядан фойдаланиши билан боғлиқ кўринади, - деб ёзган нашр.
Таъкидланишича, кўплаб мамлакатларда туғилиш камайиши билан боғлиқ ҳолатлар маҳаллий бозорда смартфон кенг қўлланиши билан бир вақтга тўғри келган.
“Нотр-Дам” университети иқтисодиёт профессори Мелисса Керни нашрга “бугунги рақамли медиа муҳити жамиятга чуқур таъсир кўрсатган ва романтик муносабат пасайишига олиб келган бўлиши эҳтимоли катта” дея изоҳ берди.
Шунингдек, аввалги социологлар олиб борган тадқиқотлардан келтирилган мисолларда “ижтимоий тармоқда кўп вақт ўтказадиган жуфтликларда жинсий дисфункция кўпроқ учраши” эслатиб ўтилган.
С.Раҳимов, ЎзА