Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Жанубий Корея. Сеул шаҳрида кўнгилочар технологияларга ихтисослашган “Galaxy Corporation” компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда гуманоид роботлар рақс ҳаракатларини намойиш этмоқда.

Перу. Кальяо шаҳрида Рим папаси Лев XIV тасвирланган улкан ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Баландлиги 14 метр (46 фут) бўлган ушбу монумент Рим папасининг Перуга олти кунлик ташрифи муносабати билан буюртма асосида ясатилган.

Туркия. Анқара шаҳрида қурилиш ишчилари Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк вафотининг 88 йиллиги муносабати билан бир дақиқалик сукут сақлаб, унинг хотирасини ёд этмоқда.

АҚШ. Конгресс биносида мамлакат Сенатига сайланган илк мусулмон вакил Абдул Эль-Сайед турмуш ўртоғи билан бирга.

Болгария. Зимница ҳудудидаги “Тракия” автомагистралида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг автомобиллар бир жойга тўпланиб қолди. Таъкидланишича, воқеада 11 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА