Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Туркия. Сакаря ҳудудида кучли ёмғирлардан сўнг кўчаларни сув босди.

Австралия. Мамлакат фавқулодда хизматлар вакиллари Саут-Баллина яқинида кеманинг ағдарилиб кетиши оқибатида бедарак йўқолган шахсларни қидирмоқда. Ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Мадагаскар. Антананаривода ўтказилаётган “Савика” номли анъанавий буқа кураши мусобақасида иштирокчи зебу буқаси шохини ушлашга ҳаракат қиляпти.

Германия. Полиция терговчилари Лейпсиг шаҳри марказида автомобиль пиёдаларни уриб кетган ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Таъкидланишича, ушбу фожиа оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жиддий жароҳат олган.

Хитой. Хунан провинциясидаги мушакбозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди. Давлат оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, портлаш натижасида 21 киши ҳалок бўлган, яна 61 киши турли даражада жароҳат олган.

Яман. Жанубий ўтиш кенгашининг минглаб тарафдорлари кенгаш ташкил этилганининг тўққиз йиллигини нишонлаш Адан шаҳри марказий кўчасида йиғилди.

ГФР. Полиция зобити Эрдинг мудофаа марказида шовқинни тўсувчи қурилмани синовдан ўтказмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА