Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Буюк Британия. Контейнер кемаси “London Gateway” портига йўл олар экан, Канви оролидаги “Oikos” ёқилғи сақлаш иншооти ёнидан ўтмоқда.

Ливан. Фуқаро муҳофазаси гуруҳлари Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги бомбардимонлар туфайли Қасмия кўприги остида бедарак йўқолган одамларни қидирмоқда.

Эрон. Теҳронлик йигитлар мотоциклда мамлакатнинг янги олий раҳбари Оятуллоҳ Можтабо Хоманаий сурати тасвирланган бино ёнидан ўтмоқда.

БАА. Дубай соҳилларида савдо кемаси кўринмоқда. Эрон Ҳурмуз бўғозини қайта ёпганидан сўнг ҳарбий кескинлик эҳтимоли сабаб ўлкада нефть нархлари кескин ошди.

Ҳиндистон. Ассам штатининг табиий офатларга қарши курашиш кучлари қутқарув қайиғи билан кучли ёмғирлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.

КХДР. Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ва унинг қизи баллистик ракета синовини кузатмоқда.

Япония. Кунчиқар юртнинг шимолий ҳудудида кучли зилзила содир бўлди. Шундан сўнг, Томакомаи порти қирғоқларида цунами хавфи эълон қилинди.

Бангладеш. Сандҳа дарёси бўйидаги улгуржи бозорда тарвуз савдогарлари тўпланмоқда.

Хитой. Жиангсу провинциясидаги улкан кўл устида қуёш батареялари ўрнатилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА