“Дунёга назар” таҳлилий дастури
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатида изчиллик, очиқлик ва прагматизм асосидаги ёндашув самарали натижалар бермоқда. Мамлакатимиз минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, глобал муаммоларга халқаро майдонда ечим таклиф қилиш ва жаҳон сиёсий жараёнларида фаол иштирок этиш орқали ўз нуфузини мустаҳкамлаб бормоқда.
Айниқса, БМТ минбаридан туриб илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар, жумладан Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш, иқлим миграцияси, сув ресурсларини самарали бошқариш, Афғонистон, Ғазо ва Украинадаги вазиятга дипломатик ёндашув ҳамда ёшларни дунёвий жараёнларга жалб этиш каби чақириқларга халқаро ҳамжамият жиддий эътибор билан қарамоқда.
- Ўзбекистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва тузилма таркибини кенгайтириш ташаббуси қанчалик аҳамиятли?
- Марказий Осиёнинг янги геосиёсий субъект сифатида намоён бўлиши халқаро муносабатларда қандай ўзгаришларга олиб келиши мумкин?
- Ўзбекистоннинг иқлим миграцияси ва сув тақчиллиги борасидаги ташаббуслари халқаро миқёсда қандай натижа бермоқда?
- Президентимизнинг минтақада Афғонистон яккаланиб қолишига йўл қўймаслик борасидагификрлари нимани англатади?
- Давлатимиз раҳбарининг “Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва тузилма қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш таклифи қандай халқаро таъсир кучига эга?
- Озарбайжоннинг Габала шаҳрида ўтаётган ТДТ навбатдаги саммити доирасида қайси устувор йўналишлар бўйича келишувларга эришилиши кутиляпти?
ЎзА ушбу муҳим жараёнларга холис баҳо бериш, мутахассис ва таҳлилчилар фикрини жамоатчиликка етказиш мақсадида экспертларни суҳбатга чорлади.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/Lr9cntZydxQ?si=jCHQTDyghPwUY0hT" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ўткир АЛИМОВ,
Улуғбек ТЎХТАЕВ (видеомуҳандис),
ЎзА