Давлат тест маркази олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларидан норози абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланганини маълум қилди.

Хабарга кўра, аризалар my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 6 сентябрга қадар (10 кун) давом этади. Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим. 

Шунингдек, апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши керак. 

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш эса 2022 йил 7 сентябрдан бошланади. 

                                                                                                                                                                                                                                                   ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДТМ апелляция аризаларини қабул қилишни бошлади