ФОТОРЕПОРТАЖ
Хабарингиз бор, шу йил сентябрь ойининг илк кунида Андижон вилоятида 2009 йилдан буён ёпиқ бўлган «Мингтепа» ва «Хонобод» ўзбек-қирғиз чегара божхона постлари очилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мазкур чегара постларининг очилиши натижаси ўлароқ икки давлат фуқаролари учун яратилган қулайликларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
[gallery-14259]
Пресс-тур доирасида ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, ўзбек ва қирғиз халқи азалдан яхши қўшни, бир-бирига елкадош бўлиб яшаб келган. Бу икки элни қуда-андачилик, қариндошлик ришталари ҳам боғлаб туради. Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатларида янги тарихий давр бошланди. Дўстона ва яқин қўшничилик алоқалари мустаҳкамланди, барча соҳада ҳамкорлик ривожланиб, бир пайтлар қуш ҳам учиб ўтолмаган чегара постлари очилди.
Ўзбекистон – Қирғизистон чегара-божхона постларидан эндиликда икки давлат фуқаролари ID карта орқали («загран» паспортсиз) кириш, чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш имкониятига эгадир.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари чегара божхона постларида фуқаролар учун яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишдилар.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА