Кўчат экиш акциясида Ёзувчилар уюшмаси масъуллари, шоир-ёзувчилар, “Дўрмон” ижод уйида дам олаётган ижодкорлар иштирок этди.

Мазкур ижод уйига ажратилган 45 сотих ер майдонига “Дўстлар клуби” доирасида Халқ банки томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан оққайин, каштан, қирим қарағайи, эман каби 150 тупга яқин манзарали, кислородга бой кўчатлар экилди.

Юртни обод қилиш учун кўчат қадаш савоб иш. Шоир айтгандик:

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,

Бу ниҳол номини яхшилик ата.

Ниҳолинг ёнига бир гул экиб қўй,

У гулнинг исмини гўзаллик, деб қўй.

Гулу ниҳолингга бахш этиб ҳаёт,

Сув бер ва бу сувга меҳр, деб қўй от.

Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст,

Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст.

Ушбу боғ ижод уйининг янада кўркамлашиши ҳамда табиат мусаффолигини таъминлашга хизмат қилиши, бу эса ўз навбатида ижодкорларга илҳом бағишлаши шубҳасиз.

– Дўрмон ижод уйига биринчи ташрифим қирқ йил олдин кўчат экиш маросимига тўғри келган эди, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Янгибой Қўчқоров. – Ҳашарга Рамз Бобожон бошчилик қилиб, Нормурод Нарзуллаев, Саъдулла Сиёев ташкил этгани ёдимда. 

Халқ ёзувчиси Иброҳим Раҳим ўшанда минг тўққиз эллигинчи йилда Ойбек домла бошчилик қилган бир ҳашарни эслаган эди. У пайт экилган чинор кўчатлари яшнаб, кўкка бўй чўзиб турибди. Бугун эккан ниҳолларда Янги Ўзбекистон нафаси бор. Ноёб ва кўркам кўчатлар вақт келиб, улкан дарахтларга айланажак.

Ҳашар иштирокчиларига Давлат экология қўмитаси томонидан тайёрланган ҳамда нашр этилган Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тақдим этилди.

Д.Маматова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўрмон” ижод уйида кўчат экиш акцияси ўтказилди