Наманганда "Дори-дармон" акционерлик жамияти томонидан “Наманган дори-дармон” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда “Инсон саломатлиги йўлида” мавзусида матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Унда жамият фаолият йўналишлари, 2022 йил биринчи чораги давомида эришган натижалари ҳақида маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, 60 йиллик тарихга эга  “Наманган дори-дармон” АЖ таркибида 9 та дорихона ва уларга қарашли 150 та дорихона шохобчаси мавжуд. Жамият томонидан ўтган йилда 55 миллиард 124 миллион сўмлик, жорий йил биринчи чорагида эса 8 миллиард 513 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари олиб келинган.

Таъкидланганидек, Наманган вилоятида Президентимизнинг 2018 йил 14 февралдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан аҳолига арзон нархларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида ижтимоий дорихоналар фаолияти йўлга қўйилди. Шундай аптекаларнинг 10 таси марказий дорихонада, 15 таси оддий шохобчада, 57 таси қишлоқ врачлик пунктларида, 51 таси қишлоқ оилавий пунктларда, 14 таси шаҳар оилавий поликлиникаларида фаолият юритмоқда. 

– Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланган бўлиб, уларнинг дори воситалари учун сарфланадиган харажатлари давлат томонидан қопланади, – дейди “Наманган дори-дармон” акционерлик жамияти раиси Раҳимберди Қосимов. – Ушбу тоифаларга кирувчи беморларга жамият тизимидаги дорихоналардан 2021 йилда жами 904 миллион 35 минг сўм, 2022 йил январь-март ойларида 178 миллион 600 минг сўмлик дори воситалари бепул берилган. Жамиятимизда махсус жиҳозланган “Исузи” ва “Дамас” русумли автомашиналарда 10 та кўчма дорихона шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган. Улар кўмагида вилоятнинг чекка ҳудудларидаги аҳолига керакли дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари етказиб берилмоқда. 

Жамият тизимида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси доирасида Тўрақўрғон туманидаги Исвахон маҳалласида 6-сонли дорихона ва Мингбулоқ туманидаги Маданият маҳалласидаги “Ўзгариш” қишлоқ врачлик пункти биносида 32-сонли дорихона филиаллари фаолияти йўлга қўйилди.

– Дори воситалари ва тиббий буюмлар дорихона пештоқларига қўйилгунича бир нечта босқични босиб ўтади, – дейди “Наманган дори-дармон” акциядорлик жамиятининг фармацевтика ишини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Рустамжон Тўйчиев. – Баъзан аҳоли ўртасида укол-дорилар қиммат, деган норозиликлар бўлади. Тизимда референт нархларни шакллантиришда мамлакатимиз иқтисодиётидан юқори ёки ўртачадан юқорироқ ва тарифи пастроқ референт давлатлар ўрганилганда, нархлар бизда анча арзон эканлиги аниқланди. Демак, бизда дори воситаси эмас, балки беморга ёзиб берилган рецепт қиммат. 

Масалан, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган кенг кўламда фойдаланиладиган антибиотикнинг ўртача нархи 4,5 минг сўм, Ўзбекистонга чет элдан кириб келаётган шу номдаги антибиотик 20 хил номдаги синоним билан давлат патенти рўйхатидан ўтказилган ҳолда нархи 50 минг сўмгача. Хорижий компанияларнинг шифокорларга яхши даромадли ҳамкорлик таклиф этаётгани натижасида беморларга ўзимизнинг маҳаллий 5 минг сўмга бормайдиган оддий бир дорининг ўрнига, у билан бир хил, аммо номи бошқа бўлган 50 минг сўмлик дори ёзиб берилмоқда. Ушбу дори воситасининг муолажа курси беморга ўзимизнинг дориларга қараганда 10 баравар қимматга, яъни 500 минг сўмга тушмоқда. Норозилик келиб чиқишининг асосий сабаблари шунда. Ўйлаймизки, бу борада биздан юқори турувчи ташкилотлар, тегишли давлат идоралари томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилади. 

[gallery-7380]

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида” ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятга қарашли барча дорихона, шохобчалар мудирлари ўртасида қайта ўқув-семинарлар ташкил этилди. Тайёр дориларни сотиш, рецептура ишлаб чиқариш ва имтиёзга эга беморларга хизмат кўрсатиш бўлимларида журналист ва блогерларга рецепт асосида индивидуал дори тайёрлашнинг афзалликлари, бугунги кунда талаб кўп бўлган дори воситалари ҳақида маълумот берилди. 

Иштирокчилар Уйчи туманидаги 10-сонли ижтимоий дорихонада бўлди. Бу ерда туман аҳолиси бошқа дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан бир қаторда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситаларини имтиёзли асосда олиб келмоқда. Дорихонада ташкил этилган фитобар 10 йилдан буён доривор гиёҳлардан дамлама тайёрлаб, мижозлар саломатлиги учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

Жамият айни вақтда 80дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи фармацевтика компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, хориждан импорт қилинган дори воситалари ҳам бор. Жамият тасарруфидаги дорихоналарда сотилаётган фармацевтика маҳсулотларининг деяли 65 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушига тўғри келади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/WPMEv0FsqHs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев,
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори нархи эмас, шифокор ёзиб бераётган рецепт қиммат(+ видео)