Бугун дунё спортида допинг глобал масалалардан бири саналади. Кўпгина давлатлар, халқаро спорт федерациялари допинг туфайли катта муаммолар исканжасида йилни якунламоқда.

Хўш, Ўзбекистон спортида допинг билан боғлиқ  вазият қандай? Ўтган йиллардаги манзаралардан бу йилги кўриниш нимаси билан фарқ қилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Хумоюн Омоновнинг хабар беришича, мамлакатимизда 2018 йили спортчилардан 40 та допинг-синама олиниб, 4 тасида допинг қоидаларини бузиш ҳолати аниқланган. Яъни, 2 та пара паурлифтингда, 1 тадан триатлон ва боксда.

2019 йили 615 та текшириш амалга оширилган бўлиб, 24 нафар спортчида қоида бузилишлари кузатилган. 2020 йилда эса 749 та допинг текширувлари ўтказилиб, 15 тасида қайд этилган.

Жорий йилдаги вазият бир мунча бошқачароқ. 855 та допинг-синама олинган ҳамда 12 нафар спортчида тақиқланган моддалар мавжудлиги тасдиқланган.

Айтиш лозимки, йил мобайнида халқаро спорт мусобақаларининг кўплигига қарамасдан допинг кўрсаткичларининг пастлигини ижобий натижа сифатида эътироф этмоқ лозим.

Бунда Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар, спортчилар ва уларнинг мураббийлари ўртасида тушунтириш ишларининг режали тарзда ўтказилиши, янги тақиқловчи моддалар бўйича керакли ахборотлар билан спорт жамоаларининг таъминланганлиги вазиятнинг бир мунча яхшиланишига замин яратди.

Энг муҳими, Токио олимпиадаси, жаҳон чемпионатлари, нуфузли мусобақаларда қатнашган кўпгина давлатларнинг спортчилари эришган ютуқлар допинг туфайли нолга тенглаштирилиб, катта миқдордаги жарималарга тортилди.

Жамоалар, алоҳида спортчилар белгиланган муддатларга катта спортдан четлаштирилди. Халқаро антидопинг ташкилоти (WADA) допинг сабабли давлатларни, алоҳида спорт федерацияларга тақиқ ва жарималар қўллаган вазиятда Ўзбекистон спортчиларининг нуфузли спорт мусобақаларидаги ғалабалари мўътадиллигича қолишига эришилганлиги ўзига хос воқеалик бўлганлигини таъкидламоқ лозим.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Допинг: Ўзбекистон спорти йилни мўътадил ҳолатда якунламоқда