Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича ишларни янада жадаллаштириш юзасидан жойларда “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.

Мазкур ойлик Президентимизнинг жорий йилги Наврўз умумхалқ байрамини ва Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш бўйича фармойишига кўра ташкил этилди.

Шунга кўра, Давлат кадастрлари палатаси раиси М.Валиев Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги бир қанча маҳаллалар қаторида "Дўстлик-1" ва "Пахтачи" МФЙларида бўлиб, маҳалла масъуллари ҳамда фуқаролари билан учрашди. Унда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламининг кадастрга оид ва бошқа муаммоларини ўрганди.  

Фуқаролар билан суҳбат давомида ишга жойлашиш, фарзандининг ўқиши тўловлари масалалари жойида ижобий ҳал қилинди.  

Томорқа ерларидан фойдаланиш ҳамда паррандачилик, чорвачилик каби сердаромад ишларни йўлга қўйишлари учун зурурий шароитларни яратиш бўйича келишиб олинди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Долзарб бир ойлик"да аҳоли муаммолари ўрганилмоқда