Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳридаги уй-жойлар ижара нархларини таҳлил қилди.

Унга кўра, доллар курсининг сўмга нисбатан ўзгариши уй-жойлар ижара нархларининг доллардаги қийматини оширди. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижара бозорида талаб ортиб, бу ҳам нархларга таъсир кўрсатган. Сентябрь ойида ўртача таъмирланган уй-жойлар учун ижара нархлари август ойига нисбатан ўсган. 

Бир хонали уйлар 318 доллардан 334 долларгача, икки хонали уйлар 394 доллардан 412 долларгача, уч хонали уйлар 477 доллардан 502 долларгача, тўрт хонали уйлар эса 537 доллардан 556 долларгача қимматлаган. Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ҳам ижара нархлари ўсишни кўрсатган. Бир хонали уйлар 413 доллардан 435 долларгача, икки хонали уйлар 580 доллардан 614 долларгача, уч хонали уйлар 824 доллардан 874 долларгача, тўрт хонали уйлар эса 1185 доллардан 1201 долларгача кўтарилган. 

Таҳлилларга кўра, Сергели ва Учтепа туманларида ижара нархлари нисбатан арзон бўлган бўлса, Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида энг юқори кўрсаткичлар қайд этилган. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доллар курсининг ўзгариши ижара бозорига таъсир қилди