"Док-1 Макс" иши бўйича янги маълумотлар тасдиқланди
Бугун, 10 январ куни давом этаётган 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган "Док-1 Макс" ишининг навбатдаги судида 68 нафар бола вафот этгани расман тасдиқланди.
Ушбу сиропдан 16 нафар бола оғир, 2 нафари эса енгил тан жароҳати олган. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Шунингдек, 23 нафар судланувчининг шахсига аниқлик киритилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўқиб эшиттирилди.
ЎзА