Санъат соҳаси вакиллари Доҳа дизайн биенналесида иштирок этиш мақсадида Қатар пойтахти маркази - Мшейребга ташриф буюришмоқда.
Илк маротаба мазкур шаҳарда ташкил этилган халқаро тадбирда мамлакатимиз “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” номли кўргазма лойиҳаси билан иштирок этяпти.

ЎзА биенналеда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан намойиш этилаётган экспонатлар, ҳунармандчилик намуналари, умуман миллий павильонимиздан махсус фоторепортаж тайёрлади.
Кўргазмада Ўзбекистон 50га яқин қўл меҳнати намуналарини тақдим этяпти. Ташриф буюрувчилар диёримизнинг бой ҳунармандчилик анъанаси ва замонавий ижод уйғунлигини катта қизиқиш билан қабул қилмоқда.

Фототўпламда Доҳа дизайн биенналеси доирасида амалга оширилган ишлар, жумладан, ўзбекистонлик уста, байрутлик дизайнер ва Баҳрайндаги студия билан ҳамкорликдаги ижод намуналари акс эттирилган.
[gallery-16155]
Б.Худойбердиев, Ё.Мелибоев (сурат), ЎзА