Ҳар йили май ойида мамлакатимизда хизмат итлари ўртасида “Dog biatlon” мусобақаси ташкил этилади.
Вазирлик ва идораларнинг кинологлари ўртасида ўтказиладиган ўзига хос мусобақа юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, тегишли ташкилот ва идораларда хизмат вазифасини ўташда кўмак кўрсатаётган итларнинг чапдастлигини, сезувчанлигини кўрикдан ўтказишда катта аҳамият касб этади.
Шу кунларда Миллий гвардия кинологлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан мазкур мусобақада юқори натижаларга эришиш мақсадида тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.
Машғулотлар жараёнида мутахассис-кинологлар хизмат итлари билан махсус белгиланган машқларни сифатли бажаришга асосий эътибор қаратмоқда.
Кинологлар машғулот жараёнида хизмат итлари билан техник воситалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга, итларнинг тезкорлик ва итоаткорлигини, буйруқларни аниқ бажариш хусусиятларини яна бир бор кўрикдан ўтказади.
Бу, ўз навбатида ватанимиз сарҳадларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли.
Тайёргарлик жараёнларининг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, иштирокчилар мусобақа қоидалари ва низом талабларига биноан хизмат итлари билан биргаликда машғулотларни амалда бажариб, кўникмаларини бойитишмоқда ва албатта улардан юқори натижалар кутилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7CuzLkXxquU" title="“Dog biatlon” bellashuvlari nima maqsadda tashkil etiladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Т.Рўзиев, Ҳ.Абрайқулова А.Аҳмедов (видео), ЎзА