Самарқанд халқаро аэропорти ўзининг бетакрор кўриниши ва замонавий хизматлари билан  алоҳида ажралиб туради.

Айниқса, миллий ва замонавий дизайнни ўзида акс этган ушбу аэропорт терминалининг янги биноси олим Мирзо Улуғбекнинг фундаментал асари "Зижи Жадиди Кўрагоний"ни ифодаловчи “очиқ китоб" шаклида эканлиги ва унинг томида юлдузлар туркуми тасвирлангани ҳар қандай кишини ҳайратда қолдиради.

2022 йилнинг март ойида ушбу замонавий халқаро аэропортнинг терминал биноси фойдаланишга топширилган эди. Мана шу ўтган қисқа давр мобайнида бир қатор янги халқаро авиайўналишлар очилиб, йўловчиларга намунали хизмат кўрсатилди.

ЎзА мухбирининг “AIRMARAKANDA” масъулияти чекланган жамиятининг тижорат департаменти директори Дмитрий Мартиненко билан суҳбати ўтган йили амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва жорий йилдаги режаларига бағишланди. 

– Шуни қувонч билан айтиш керакки, Самарқанднинг янги халқаро аэропорти терминал биноси замонавий бунёдкорликнинг  бетакрор намунаси, десам тўғри бўлади, –деди Д.Мартиненко. – Лойиҳа қурилиш ишлари пудратчи “Enter Engineering” компанияси томонидан Туркиянинг “Kiklop” лойиҳа-муҳандислик компаниясида яратилган меъморий услублар асосида барпо этилган.

Терминалнинг қурилиш лойиҳаси қиймати 80 миллиондан ортиқ АҚШ долларини ташкил этди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида бажарилган. У “Uzbekistan Airports” АЖ (давлат ҳамкори) ва “AIR MARAKANDA” МЧЖ (хусусий шерик) ўртасида имзоланган давлат-хусусий шериклик келишуви натижасидир.

Ўзига хос дизайн билан қад кўтарган ушбу бинонинг умумий майдони 42 минг квадрат метрни ташкил этади. Мажмуа соатига 1000 нафар (яъни бир вақтнинг ўзида 500 нафар учиб келувчи ва 500 нафар учиб кетувчи), йилига 2 миллион нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатади ва у “Очиқ осмон” режимида ишламокда.

Бу ерда 29 та рўйхатга олиш пештахтаси ҳамда 3 та ўзини-ўзи рўйхатдан ўтказиш киоскаси ҳам бор. 7 та учиш йўлаклари, 4 та телескопик трап, 10 та паспорт назорати кабинаси ва учиб кетаётган йўловчилар учун 6 та Е-gate ҳамда учиб келган йўловчилар учун 15 паспорт назорати кабинаси фаолият юритади. Шу билан бирга 3,1 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги ва 24 ўринли авиатураргоҳ мавжуд.

Аҳамиятлиси, 2022 йилда биз йўловчилар ташиш бўйича аввалги рекордни янгилашга муваффақ бўлдик, яъни деярли 500 минг йўловчига хизмат кўрсатдик.

Ҳозирги кунда бу ерда 16 йўналишдаги парвозлар йўлга қўйилган. Бундан биттаси ички ва 15 таси халқаро йўналишлардир. Терминалда 16 авиакомпания парвозларни амалга оширмоқда.

– Ўтган йили қайси авиакомпаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди?

– 2022 йилда Самарқанддан ташқарида  муқаддам мавжуд бўлмаган бир қанча янги йўналишларни очишга муваффақ бўлдик. Масалан, БААнинг “FlyDubai” давлат авиакомпанияси билан ҳамкорликда Дубай шаҳрига авиақатнов очилди. “Wizz Air Abu Dhabi” авиакомпанияси эса Абу-Даби шаҳрига ҳафтасига 4 та авиақатновни амалга оширди. "Озарбайжон ҳаво йўллари" авикомпанияси Бокуга янги авиақатновни йўлга қўйди.

Шунингдек, Россия Федерациясига аввал парвозлар амалга оширмаган авиакомпанияларини жалб қилишга эришдик. Масалан, “Utair” авиакомпанияси ҳаво кемалари Самарага учишни бошлади. “Азимут” авиакомпанияси Минерал сувларга ва Уфага, апрель ойидан эса Сочига авиапарвозларни амалга оширмоқда. Шунингдек, “Uzbekistan Аirways” акциядорлик жамияти Қозон шаҳрига парвозларни янгиламоқда. Умуман олганда, Самарқанд халқаро аэропортидан ҳафтасига тахминан 78 маротаба парвоз амалга оширилмоқда.

– “AIRMARAKANDA”  масъулияти чекланган жамиятининг жорий йилги режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. Келгусида Европа давлатларига ҳам янги йўналишларни очиш кўзда тутилганми?

– Биламизки, маҳаллий аҳолининг халқаро йўналишларда парвозларни очилишига бўлган талаби юқори. Шу боис, биз янги йўналишларни очиш масаласини мунтазам кўриб чиқмоқдамиз.

Хусусан, жорий йилда Ҳиндистон, Жанубий-Шарқий Осиё, Корея Республикасига йўналишларни йўлга қўйиш борасида муҳокамалар олиб борилмоқда. Режамизда Хитой йўналишини қайта тиклаш масаласи ҳам бор. Қайд этганингиздек, Европа давлатларига парвозларни амалга ошириш ва бу борада ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Мақсадимиз маҳаллий ва хорижлик йўловчилар учун аъло даражада хизмат кўрсатиш, мажмуамизда яратилган барча шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда яхши натижаларга эришишга қаратилган. Бунинг учун бизда барча қулайликар мавжуд. Самарқанд халқаро аэропортида яратилган замонавий имкониятлар нафақат ўзбекистонликлар, балки хорижлик фуқароларни ҳам ҳайратга солмоқда. Бу ҳолатларни кўриш эса биз учун қувонарлидир.

Жорий йилнинг 19 март куни “Silk Road Samarkand” халқаро сайёҳлик мажмуаси томонидан уюштирилган пресс-турда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу замонавий мажмуа билан танишиб, катта таассурот олганини ва бу замонавий иншоотдан фахр-ифтихорга тўлганини кўрдик. Бундай қувончли онлар “AIRMARAKANDA” жамоасини янги режа ва мақсадлар сари ундайди.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дмитрий МАРТИНЕНКО: “Маҳаллий ва хорижлик йўловчиларга аъло даражада хизмат кўрсатиш – асосий мақсадимиз”