Францияда ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича аёллар ўртасидаги -52 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида татамига чиқди.

Олимпия чемпионлиги учун ўтган ушбу финал баҳсида Диёра Келдиёрова ҳамда косовалик Дистрия Красничи ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда дзюдочимиз ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритиб, дзюдо спорти тарихида янги саҳифа очди.

Ўзининг юқори маҳорати билан халқимиз ишончини оқлаган Диёра Келдиёрованинг бу медали нафақат бу галги Олимпия ўйинларидаги илк медаль, балки ўзбек аёллари орасида дзюдо бўйича қўлга киритилган дастлабки медаль сифатида тарихда қолди.

Маълумот ўрнида: Диёра Келдиёрова 2023 йил “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида ҳам делегациямизга илк олтин медални келтирган эди.

“Париж-2024” Олимпия ўйинларининг бронза медаллари франциялик Амандин Бушар ва бразилиялик Ларисса Пиментага насиб этди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари ғолибига айланиб, тарихий натижа қайд этди