"Динасли оловбардош материалларни тайёрлаш учун омихта" ихтиросига патент олинди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган "Динасли оловбардош материалларни тайёрлаш учун омихта" ихтироси учун IAP 05911 рақамли патент олди.
Илм-фан ютуқлари
Ихтиро динасли оловбардош материалларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, жумладан, 1-3 мм фракцияли майда чиқинди кўринишидаги динасли кремний тўлдиргич, фракцияси 0,09 мм дан кам бўлган кварцит, 0,09-0,5 мм фракцияли кальций ва темир таркибли компонентлар, техник лигносулфонатнинг сувли эритмаси кўринишидаги вақтинчалик боғловчи, асосий оксидлар миқдорларини тавсифловчи минераллаштирувчи қўшимча шиша-фритталардан таркиб топган.
Оловбардош материаллар, металлургия, керамика ва шиша саноатида ишлатилади.
Мазкур ихтиронинг мақсади янги минераллаштирувчи қўшимчадан фойдаланган ҳолда физик-техник параметрларга яхшиланган мавжуд маҳаллий истиқболли хомашё асосида динасли оловбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун таркиблар яратишдир.