Дилфуза Жабборова дунёнинг энг нуфузли олимлари рўйхатига кирди
Илм-фан ютуқлари
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар експериментал биологияси институти олимaси Дилфуза Жабборова дунёнинг энг нуфузли 2 фоиз олимлари (Top 2% Scientists) рўйхатидан жой олди.
Мазкур нуфузли халқаро рейтинг Стэнфорд университети (АҚШ) ва дунёдаги энг йирик «Elsevier» илмий нашриёти томонидан тузилади. Унда олимларнинг яратган илмий ишлари, уларга бошқа тадқиқотчилар томонидан қанчалик кўп мурожаат қилингани (иқтибослар сони) ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳисобга олинади.
Дилфуза Жабборова бундай юқори эътирофга қаторасига уч йил: 2024, 2025 ва 2026 йилларда лойиқ кўрилди. У ўсимликлар биологияси ва ботаника йўналиши бўйича дунё миқёсида 1929-ўринни эгаллади.
Бундай ютуқ юртимизда олима аёлларнинг эркин ишлаши, илмий тадқиқотлар олиб бориши учун яратилаётган шароитларнинг яна бир амалий натижаси бўлиб, ўзбекистонлик изланувчиларнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширади.
М.Қосимова, ЎзА