Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс, балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга, 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига 12.800 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хоразм вилояти Гурлан туманида истиқомат қилувчи фуқаро укасининг номига аукционда ютиб олинган 5 сотих ерни, шунингдек, унинг ёнида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 48 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи мансабдор танишлари ёрдамида харидор фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига жами 46 минг АҚШ доллари сўрайди.

Шундан 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан айбланаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, 5 минг АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ, Бош прокуратура ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пулни олган вақтида ушланди.

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Касби туманида яшовчи шахс Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг танишлари орқали Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига, ундан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, афсуски, бу борада ўз нафсини устун қўювчилар ҳам учраб турибди.

Хусусан, Қарши туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси “темир дафтар”га киритилган уч нафар фуқарога 6 млн 690 минг сўмдан, жами 20 млн 70 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари олишларида ёрдам беришини айтиб, эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган.

ДХХ матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ ходимлари фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйишди