Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория фош этилди.

Хусусан, Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1987 й.т. 2 нафар фуқаро мазкур тумандаги дала ҳовлилардан бирида яширин нарколаборатория ташкил этиб, унда “Мефедрон” синтетик наркотик моддасини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланишган.  

Хонадон кўздан кечирилганда жами 1 кг. 12 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси, уни тайёрлашда фойдаланиладиган кимёвий суюқликлар ва бошқа зарур ускуналар борлиги аниқланди.  

Шунингдек, улардан бирига тегишли кафенинг алоҳида хонасида 18 гр. “опий”, 33 гр. “гашиш”, 2 гр. “Мефедрон” наркотик моддалари борлиги ҳам маълум бўлди.  

Улар “Телеграм” мессенжери орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.  

  Тезкор тадбирлар натижасида мазкур шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудидаги 15 та хуфия жойга сотиш мақсадида 7 гр. “Мефедрон” ва 8 гр. “гашиш” наркотик моддалари яшириб кетилгани ҳам аниқланди.  

Шунингдек, қонунбузарлар ўзларининг жиноий ҳаракатларига 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, кимё соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган фуқарони жалб этишган. Ўз навбатида, у зарур кимёвий элементлардан фойдаланган ҳолда “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини тайёрлаган.  

Наркотикларни хуфия жойларга жойлаштириш билан эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс шуғулланган.  

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Тошкент вилоятида нарколаборатория фош этилди