Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция натижасида Интернет тармоғи орқали синтетик наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Улар томонидан Тошкент шаҳрида ижарага олинган 3 та хонадонда “мефедрон” синтетик наркотик моддасини яширин лаборатория шароитида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 

Махсус тадбирлар натижасида ушбу хонадонларда умумий миқдорда 892 гр. “мефедрон”, 45 гр. “альфа-ПВП” синтетик наркотик моддалари, хом-ашё сифатида фойдаланиладиган 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий моддалар ва прекурсорлар ҳамда зарур асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан хуфия жойларга яшириб қўйилган 898 гр. “мефедрон” моддаси, 15 литр ва 12 кг миқдорида турли хил кимёвий моддалар ҳамда 8 литр “бромкетон” олиб қўйилди. 

Бундан ташқари, улардан ноқонуний йўллар билан биткоин криптовалютасида жамғарилган 113.770 АҚШ доллари ҳам мусодара қилинди.

Таъкидлаш лозимки, 1992-2000 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзоларининг 3 нафари Тошкент шаҳридаги ҳамда хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари талабалари ҳисобланади.

Бугун наркокуръерлар томонидан синтетик гиёҳванд моддаларни мамлакатимизга хорижий давлатлардан олиб келиниши ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, юк автомашинасида чет элдан келтирилган электросамокат ичига яшириб қўйилган 1 кг 994 гр. “мефедрон” ва 499 гр. “спайс” моддаларини ҳамда 6 дона гашиш мойи капсуласини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс қўлга олинди.

Шунингдек, 1984 й.т. фуқаро ҳам хориждан юк автомашинасида олиб келинган электросамокат ичига яшириб қўйилган 500 гр. “героин”, 947 гр. “гашиш”, 500 дона LSD номли синтетик наркотик модда ҳамда 60 дона гашиш мойи капсуласини қабул қилиб олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахслар Тошкент шаҳрида интернет тармоғи орқали наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

<iframe width="1747" height="627" src="https://www.youtube.com/embed/qUvEIwU4YKE" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Тошкент шаҳрида нарколаборатория фаолиятига чек қўйди