Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нурафшон шаҳридаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият таъсисчиси мазкур МЧЖнинг 2 гектар суғориладиган ер майдонини 500 минг АҚШ доллари эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 140 минг доллар олган вақтида ушланди.

Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1982 й.т. шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинди.

Тошкент вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда Қибрай туманидаги масъулияти чекланган жамият бошқарувчиси мазкур МЧЖга 46 йил муддатга ижара асосида фойдаланиш учун берилган 91 гектар ер майдонининг 60 гектарини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланди.

Кармана туманида яшовчи тадбиркор эса ўзига давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида сунъий қопламали футбол майдончаси ва ёрдамчи бино объектини қуриши учун берилган 9,9 сотих ер майдонини харидорга 50 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКДнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган шахс ўзига иссиқхона ташкил этиши учун Самарқанд тумани ҳудудидан ажратиб берилган 90 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ушланди.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/AqmH0Dpuqwo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Тошкент, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди(+видео)