ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан чет эл валюта қимматликларини Давлат чегарасидан Қирғизистон Республикаси орқали хорижий мамлакатларга юбориш билан шуғулланувчи ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйиш мақсадида кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилди.

Дастлаб Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1985 ва 1992 йилларда туғилган ака-ука «Ласетти» русумли автомашинада “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтларида тўхтатилди. Автомашина кўздан кечирилганда унинг орқа ўриндиғи пастки қисмида бир дона полиэтилен пакетда 205.600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836.300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800.000 АҚШ доллари, жами 1.841.900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур чет эл валюта қимматликларини етказиб бераётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсой туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи 1989 й.т. шахс қўлга олинди. Унинг «Малибу» русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, салон қисмида 167.100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ томонидан катта миқдордаги чет эл валюта қимматликларини ноконуний тарзда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилиши бартараф этилди