Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қалбаки пул тайёрлаш ва муомалага чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган фуқаро Бухоро шаҳрига бориб, 10 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки миллий валютани 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. 

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. фуқаро ушбу 600 АҚШ долларини қабул қилиб олган вақтида ушланди ҳамда унинг яшаш манзилида 2 млн. 150 минг сўм миқдорида қалбаки банкнотлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Суриштирув ҳаракатлари давомида қалбаки пуллар аслида Андижон шаҳрида тайёрланиши маълум бўлди.

Дастлаб Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида 3 млн. 200 минг сўм миқдоридаги 64 дона 50 минг сўмлик қалбаки банкнотларни олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Сўнгра эса ушбу қалбаки пулларни тайёрловчи, 1987 й.т. фуқаронинг уйидан пул тайёрлашда керак бўладиган буюмлар ҳамда 14 млн. 550 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳ умумий миқдорда 300 млн. сўмдан ортиқ қалбаки пулларни тайёрлаб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида муомалага киритишга улгурган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

<iframe width="1170" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/BSgK6jYRBXM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Қалбаки пул тайёрловчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди (+видео)