Бугун мамлакатимизда ноқонуний муомалада бўлган гиёҳвандлик воситаларининг аксарияти қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинаётган бўлиб, бундай хавфга қарши Давлат хавфсизлик хизмати идоралари муросасиз кураш олиб бормоқда.

Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланди.

Жумладан, давлат чегарасининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 14 кг 512 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Оҳангарон тумани ҳудудида тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, 2002 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқарога тегишли қўл сумкаси ичида 50 гр. “героин” моддаси, 672 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу гиёҳвандлик воситаларини 1800 АҚШ долларига сотиб олган, 1996 йилда Бухоро вилоятида туғилган шахс ҳам Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида ушланди.  

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг бири Тошкент шаҳридаги давлат, иккинчиси эса нодавлат университетларнинг талабалари ҳисобланиб, улар пойтахт ҳудудида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишган.  

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246, 251-1 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди