ДХХ “Call-маркази”га келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, у орқали 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади. 

Аммо, мазкур шахслар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 

А.Суюнов тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди