Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 й.т. шахс ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорга МЧЖда ўтказилган камерал Cтекшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан молиявий жарима қўлламаслик эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилиб, мазкур пул маблағини олган вақтда ушланди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирининг адвокати  фуқародан 12 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди. 

Маълум бўлишича, адвокат гуёки Cидораларидаги мансабдор танишларининг имконияти орқали фуқаронинг турмуш ўртоғига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгил турдаги жазога ўзгартириб бериш эвазига 9 минг АҚШ доллари ҳамда фуқарога муқаддам юридик хизматларни кўрсатганлиги учун адвокатлик тўловларини амалга оширган бўлишига қарамасдан, судга ҳаражат қилганлигини рўкач қилиб, таъмагирлик йўли билан қўшимча 3 минг АҚШ доллари талаб қилади. 

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқаронинг Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган турмуш ўртоғига нисбатан бошқа енгилроқ жазога алмаштириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 10 минг АҚШ доллари беришни талаб қилади. 

ДХХ томонидан ИЖҚК департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди. 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди