ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Олимпия захиралари теннис мактабида теннис бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган "Дэвис кубоги" биринчи жаҳон гуруҳи, плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон -Туркия учрашуви бўлиб ўтди.
Биринчи бўлиб кортга Санжар Файзиев/ Сергей Фомин ва Альтуг Челикбилек/ Янки Эрел тушди. Учрашувда вакилларимиз 6/2, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Олдинда яна 2 та яккалик ўйини бор.
Санжар Файзиев ва Алтуг Челикбилек ўртасидаги ўйинда Файзиев 1-сетни 6/4 ҳисобида ютиб олди. 2-сетни эса жароҳат сабаб 1/6 ҳисобида бой бериб қўйди. Шифокорлар унга бир неча бор тиббий ёрдам кўрсатишди. 3-сетни муваффақиятли бошлаган Санжар Файзиев якунда 4/6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Терма жамоалар ўртасидаги охирги учрашувда Сергей Фомин Жем Илькелга қарши кортга чиқди. Фомин 1-сетни тай-брекда бой берди. 2-сет тақдири ҳам тай-брекда ҳал бўлди. Бу сафар ҳам Фомин рақибига ютқазиб қўйди. Якуний ҳисоб 7/6, (7/2) 7/6 (7/6) Илькель фойдасига.
Шундай қилиб вакилларимиз, "Дэвис кубоги" биринчи жаҳон гуруҳи, плей-офф босқичи доирасида имкониятни бой беришди: Ўзбекистон - Туркия 2:3.
[gallery-6021]
Муҳаммад АМИН,ЎзА