Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Азиза Аминова Навоий шаҳридаги кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган турли мебелсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхона фаолияти ва ишчи-ходимлар учун яратиб берилган шароитлар билан танишди.

Бугунги кунда корхонада 150 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда. Мазкур корхона 2019 йил ўз фаолиятини бошлаган бўлишига қарамай, тадбиркор томонидан муассаса йилдан-йилга модернизация қилиб борилиши натижасида мебелсозлик, МДФ эшиклар ишлаб чиқариш йўналишида илк бор маҳаллий бозор учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳозирда 20 дан ортиқ, жумладан, МДФ эшиклар, корпус (ошхона, ётоқхона ва офис тўпламлари) ва юмшоқ мебеллар ҳамда металл (металл эшик, шкаф, сейф ва кўча чироқ устунлари) буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг катта қисми хорижга экспорт қилинади.  

Учрашув давомида депутат томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини кенгайтириб, аҳоли бандлигини таъминлашга ва даромадларини оширишга ҳисса қўшаётган тадбиркорлик субъекти вакилларининг ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Тадбир сўнггида корхона раҳбари томонидан келгусидаги режалар ва яқин кунларда ишга туширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, жорий йил якунигача Навоий шаҳрида “Металл буюмлар заводи”нинг “Б” блоги ишга туширилади. Натижада 10 турдаги маҳсулот “конвейер” усулида серияли тарзда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва қўшимча 35 га яқин иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Навоий шаҳри “Фаровон” МФЙ ҳудудида нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилади ва 20 га яқин маҳаллий хотин-қизлар иш билан таъминланади.  

МЧЖ таъсисчилигида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини автоматизация қилишга ихтисослашган ERP дастурлари сонининг оширилиши ҳисобига яна 20 нафар ёшнинг бандлиги таъминланади.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат тадбиркорлик фаолияти ва бандлик масалаларини ўрганди