Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Денов тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилги қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ғанишер Раҳимов мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар олий таълимни янги босқичда ривожлантириб, чуқур билим ва салоҳиятга эга кадрлар тайёрлашда юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Шунингдек, олий таълим даргоҳларига ҳужжатлар қабул қилиш ва тест синовларини шаффоф ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, юртимизнинг турли ҳудудларида янги олий таълим муассасалари ташкил этилиб, бўлажак кадрларнинг олис ҳудудларга қатнаб ўқишига чек қўйилаётгани қайд этилди.  

Кейинги йилларда Сурхондарё вилоятида бешта янги давлат олий таълим муассасаси ва битта хусусий институт ташкил этилиб, уларнинг сони еттитага етказилгани ҳам бунга яққол далилдир. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳам соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир.

–Президентимизнинг “2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойиши билан бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича давлат гранти квоталари, шунингдек, олий таълим муассасалари ва тиллар кесимидаги қабул параметрлари тасдиқланди,– дейди Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ғанишер Раҳимов.– Шунга мувофиқ институтимизга 2023–2024 ўқув йили учун бакалавриат йўналишининг кундузги ва сиртқи бўлимларига 1 минг 125 нафар талаба қабул қилиш белгиланган. Уларнинг энг кўп балл тўплаган 340 нафари ўзбек, тожик ва рус гуруҳларида давлат гранти асосида ўқийди. Магистратурага 120 ўрин ажратилган бўлиб, бўлғуси фан фидойиларининг 72 нафари давлат грантига қабул қилинади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, қабул қизғин давом этаётган шу кунларда абитуриентлар ва ота-оналарни қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун ҳам барча шароит яратилган.  

Мазкур институтда 24 мутахассислик бўйича бакалавр, 12 мутахассислик бўйича магистр кадрлар тайёрланмоқда. Олий таълим муассасасида аниқ ва табиий фанлар, филология, тадбиркорлик ва бошқарув, педагогика факултетлари фаолият юритиб, 6 минг 984 талабага ўзлари танлаган касб сирларини чуқур ўргатмоқда. Устозларнинг 5 нафари фан доктори, 42 нафари фан номзоди, фалсафа доктори ва доцент унвонига эга.  

Матбуот анжуманида қабул жараёнларини уюшқоқлик билан юқори савияда шаффоф ташкил этиш, тест синовларини ўтказишга кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновдаги институт янги ўқув йилида қанча талаба қабул қилади?