Деновда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодлар аниқланди
Сурхондарё вилоятида “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш босқичи давом этмоқда.
Танловнинг Денов тумани босқичида 73 нафар иқтидорли қиз 8 та йўналишда ўз билим ва иқтидорини намойиш этди. Уларнинг 22 нафари адабиёт, тўрт нафари ахборот технологиялари, 11 нафари фан, олти нафари жамоатчилик, бир нафари санъат, 15 нафари спорт, 13 нафари таълим йўналишларида қатнашди.

Туман комиссияси мукофотга энг сара, муносиб номзодларни аниқлаш учун уларнинг эришган ютуқлари, илмий-ижодий изланишлари ва амалий ишларини низомда белгиланган мезонлар асосида баҳолади.

Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олди.

Истеъдодли, билимли ва ташаббускор қизларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг илмий, ижодий, ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш, иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилаётган танлов иштирокчилари муносиб тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири