МАСОФАВИЙ НАЗОРАТ

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан масофавий тарзда олиб борилган риск-таҳлил натижаларига асосан Сурхондарё вилояти Денов тумани мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида қисқа муддатли назорат тадбири ўтказилди.   

Таҳлилларга кўра, туман мактабгача таълим ташкилотларининг айримларида қарийб 3 млрд. сўмга яқин бюджет маблағлари ноқонуний сарфлангани бўйича шубҳали тўловлар аниқланди. Шу асосда ишчи ходимларга 2020-2023 йилларда ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши жойларга чиққан ҳолда текширилди. Натижада жами 11,3 млрд. сўмлик бюджет маблағлари мактабгача таълим бўлими марказлашган бухгалтериясининг айрим масъул ходимлари томонидан ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди. Жумладан, Мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 йилларда ишламаган 141 нафар фуқаро номига 4,8 млрд. сўм иш ҳақи ҳисобланиб, ноқонуний ўзлаштирилган. Масалан, мактабгача таълим ташкилотлари масъул ходимлари ҳақиқатда ишламайдиган яқин қариндошининг номига 136,4 млн. сўм ҳамда мактабгача таълим бўлимида услубчи, ҳисобчи ва сантехник лавозимларида ишлаб келаётган 9 нафар шахс номига 279,4 млн. сўм иш ҳақини қўшиб ёзиб, сохта тўлов қайдномаларини тузиш орқали ўзлаштирган.  

2020-2021 йилларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар учун ҳисобланган иш ҳақига нисбатан банкдан ортиқча нақд пуллар олиниб, сохта тўлов қайдномалари орқали 1,6 млрд. сўм ҳамда ҳеч қандай тўлов қайдномаларисиз 3,1 млрд. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган. Бундан ташқари, бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида ходимларнинг иш ҳақи тўловлари учун режалаштирилган 529,1 млн. сўм маблағ уларнинг розилигисиз, иш ҳақлари ҳисобидан ушланмаган ҳолда, газета ва журналлар обунаси учун ўтказиб юборилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш ҳамда молиявий хато-камчиликларга келгусида йўл қўйилмаслиги юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ва Иқтисодиёт ва молия вазирликларига кўрсатма юборилди. Шунингдек, ўрганиш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди. Қайд этиш жоизки, ҳисобланган иш ҳақига нисбатан банкдан ортиқча нақд пул олиш ҳолатлари Ҳисоб палатасининг кўрсатмасига асосан, 2022 йилда “УзАСБО” дастурий мажмуасига ўзгартириш киритиш орқали бартараф этилган. Бироқ, айрим масъул шахслар томонидан бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва ўзлаштириш ҳолатлари янги шакл-шамойилларда амалга оширилмоқда. Ҳисоб палатаси бундан кейин ҳам бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан масофавий ва жойларга чиққан ҳолда назорат ишларини давом эттиради.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Денов тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди