Маълумки, бугун мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди.

Бу жараёнда барча фуқароларнинг фикрларини ўрганиш, аҳолининг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда иш кўришга устувор аҳамият қаратилаётгани ҳам эътиборга молик. 

Шу боис ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришларда тўлақонли равишда халқнинг иродаси ва хоҳиш-истаги намоён бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. 

Лола САОДАТОВА, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари: 

–Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган муҳим ўзгаришлардан бири ҳақида тўхталадиган бўлсам, Президентимиз 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмаслигини қатъий ёзиб қўйиш зарурлигини айтган  эди. Эндиликда Конституциямизнинг 26-моддасида “Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши керак эмас” деб белгилаб қўйилиши кўзда тутилмоқда. 

Аслида бу тақиқ собиқ СССРдан қолган иллат эди. Халқни мутеъликда, қўрқувда ушлаб туриш учун мана шундай тутимлар ўйлаб топилган. Мана энди бу сарқитдан қутилишнинг ҳуқуқий асоси пайдо бўлади.  

Ёзилган-ёзилмаган қоида асосида амал қилинадиган бу тақиқ қанча ёшларимизни ўз орзуларидан воз кечишга мажбур қилаётган эди. Қанчадан-қанча севишган ёшларни ажрашишга мажбур қилаётганди. Бир шогирдим бор, ҳарбий соҳага ишга кирди. Севган қизининг отаси қамалиб чиққани учун ёқтирган қизига уйланмади.  Яна бир ёш йигит шундай сабаб билан ўзи истаган вазифага ўта олмади. Шу тақиқ сабаб отасига нисбатан кўнглида ғашлик пайдо бўлганларниям кўрдик. Энди бунга гапираверса мисоллар жуда кўп. Қариндош-уруғчилик, қуда-андачилик каби муносабатларда ҳам сезиларли дарзлар, кўнгилхираликлар бор эди. Энди тасаввур қилинг, одамлар қандай хурсанд. Ёшларимиз қанчалик қувондилар. Чунки, бир айб билан фақат битта одам жазоланиши керак, унинг атрофидагилар эмас.  

Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу таклиф мамлакатимизни том маънода ҳуқуқий давлат деб эътироф этишга асос бўладиган зўр ва дангал, оддий халқнинг юрагида армон бўлиб юрган истак ва ниятлари рўёбга чиқадиган таклиф бўлди. Бу қарор билими, иқтидори, ва қувваи ҳофизаси баланд ўзбегимнинг йигит ва қизларини ўзини ҳар томонлама намоён қилиш, мамлакат ва оиласи фаровонлиги йўлида ҳалол ва садоқат билан меҳнат қилиш имкониятини тақдим этишига ишончим комил.   
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан Конституциямизга “Ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир“, деган қоидани киритиш таклиф этилди. Бу таклиф ёш авлод тақдири учун масъулиятни янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.   

Тўғри, амалдаги конституциямизнинг 64-моддасида “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” деб ёзиб қўйилган. Лекин ота-оналик фақат болани дунёга келтириш, қорнини тўқлаш ва устини бутлашдан иборат эмас-ку. Мана шундай нотўғри қараш туфайли аксар ҳолларда таълим-тарбия масаласи мактаб зиммасига юклаб қўйилди. Аслида, мутахассислар фикрича, инсон 70 фоиз билимни 6-7 ёшгача, 30 фоизини қолган умри давомида ўзлаштирар экан. Демак, 70 фоизлик ўзлашмалар вақтида бола қаерда бўлади?! Бу ёшда бола асосан оилада бўлади. Мана шу даврнинг сифати учун ҳуқуқий асос бўлди бу таклиф. 

Тўлақонли ва баркамол ривожланиш оиладан бошланади. Ҳатто, яна мутахассисларнинг фикрига таянадиган бўлсак, боланинг қўлида 3-4 ёшгача китоб тутқазсангиз, бутун умри давомида китобга қизиқиши, муҳаббати бошланишига асос тайёрлаган бўлар экансиз. Шу маънода бугун Учинчи Ренессанс ғояси илгари сурилаётган, мана шундай катта мақсад сари қадам ташлаётган эканмиз, Бош қомусимизда ота-онанинг фарзанд олдидаги маънавий бурч ва масъулиятларини кафолатлаб қўйилиши ҳар жиҳатдан муҳим саналади. 

Иккинчи бир жиҳатдан ҳам айни пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали норасида болажонларга, гўдакларга ёш оналарнинг ваҳшиёна муносабатларини кўриб – менимча бутун халқимиз бу таклифни юрак-юрагидан қўллаб-қувватлади, деб ўйлайман. Тўғри, ҳаётда инсон ҳар турли машаққатларга, муаммоларга дуч келиши мумкин. Қийналиши, азоб чекиши мумкин. Лекин, норасида, бегуноҳ гўдакларни азоблашга, улардан аламини олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Табиий оналик инстинкти, меҳри етишмадими? Марҳамат, Конституциявий бурчи ҳеч бўлмаса ушлаб турсин, тийиб турсин.  

Акбар РУСТАМОВ, Бухоро вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси: 

–Конституция ҳар қандай демократик давлатнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Унда муайян мамлакат суверенитети, давлат ва жамият бошқаруви тизими, бу ерда истиқомат қилаётган аҳолининг устувор ҳуқуқлари белгилаб берилади. Жаҳондаги турли давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий Конституцияларнинг бир неча бор ўзгаришига гувоҳ бўлганмиз. Бу табиий жараён. Негаки, йиллар ўтиши билан жамият, ижтимоий қарашлар ўзгариши билан қонунчиликда янги ўзгартиришлар киритилишини муҳит ва замоннинг ўзи тақозо қилаверади. 

Хусусан миллий Конституциямиз ўтган йиллар давомида мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб келди. Назарий жиҳатда айни пайтда ҳам мазкур Қомус барча халқаро демократик талабларга жавоб бера олади. Аммо эндиликда атрофда кузатилаётган глобаллашув таъсирида Конституциямизга маълум ўзгаришлар киритишни вақтнинг ўзи талаб қилмоқда. Негаки, ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда. 

Умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасида инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. 

Жумладан ушбу бандда  Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланиши, гумон қилинувчининг исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги, “Миранда қоидаси” қўлланилиши каби янгиликлар таклиф этилаётганлиги юртимизда Инсон қадри энг олий қадрият сифатида белгиланаётганлигининг амалий ифодасидир.   
Шунингдек, “шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги”, шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши кафолатланиши, суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмаслиги, айниқса, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши ҳақидаги қоидалар яқин йилларда ҳам куч ишлатар тизим ходими ниқоби остида иш юритган баъзи бюрократларнинг зулми ва зўравонлиги ҳолатлари эҳтимолини кескин пасайтиришга хизмат қилади. 

Албатта бу каби таклифлар фуқароларимиз, нуроний ва ёшларимиз, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз томонидан юборилмоқда. Чунки, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатни меники, Менинг Конституциям дейиши, ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммоларини ечимини унда кўриши муҳим. 

Юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири Сиз ва Бизнинг мазкур жараёндаги фаол иштирокимизга боғлиқ бўлиб, келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дахлдорлик ҳисси: Конституциявий ислоҳотлар жараёни давом этмоқда