ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг Давлатобод туманида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Дўстлик югуриши” марафони ўтказилди.
[gallery-24616]
Янги Наманган шаҳарчаси марказий кўчасида ташкил этилган тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 1 минг 500 дан зиёд фуқаро, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ҳам фаол қатнашди.
Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундай тадбирлар жамиятни ҳам жисмонан ҳам маънан соғломлаштириш, ёшларни спортга, ҳаракатга ва дўстликка чорлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА