Давлатободда янги қандолатчилик корхонаси ишга туширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «Ёшлар» кичик саноат зонасида замонавий қандолатчилик корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.
Корхонанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
«Sora Cake And Bakery» бренди томонидан амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада Хитой, Туркия ва Италиядан келтирилган замонавий технологик ускуналар асосида 30 дан ортиқ турдаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконини беради.
[gallery-31192]
Келгусида маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришни йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини қарийб 1 миллион АҚШ долларига етказиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Таъкидланганидек, бундай инвестиция лойиҳалари ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбир доирасида корхона фаолияти билан яқиндан танишилиб, тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА