Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлатимиз тараққиётининг дастури сифатида барча фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз иқтисодини ривожлантириш, аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, халқ фаровонлигини ошириш, юрт тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлаш масалалари мурожаатноманинг асосини ташкил этди.

Янги Ўзбекистоннинг иқтисодини янада ривожлантириш, бунёдкорлик ишларига маърифатли ёш авлодни жалб этиш, уларга имкониятлар яратиш каби вазифаларнинг белгиланиши барчанинг қалбидан жой олди.

Президентимиз ўз мурожаатида Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини барча соҳа ва йўналишларида таъминлаш зарурлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотларни самарасига эришишда жойлардаги мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, кўмакка муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ёшларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш — бош вазифа эканлигини таъкидлади. Албатта, бу бежизга эмас.  

Бошланган 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, дея эълон қилиниши эса олдимизда турган улкан вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.  

Мамлакатимиз раҳбари 2020 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқароларимизга яратилган шароит билан танишиш жараёнида “Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак”, — деган ғояни илгари сурган эди. Хусусан, Мурожаатномада Давлатимиз раҳбари Давлат хизматлари агентлиги ва мазкур тизим фаолиятига оид жуда катта вазифаларни қўйди. Шу ўринда энг катта эътиборимиз давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, ДХМ — МАҲАЛЛА — ФУҚАРО тамойилига алоҳида эътибор қаратиб, “Қарши тажрибаси” асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришда тизимли чора-тадбирлар амалга ошириш, маҳалла ва мактабларда масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус тренинглар, маҳорат дарслар ўтказишимиз бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.  

Шунингдек, тарғибот борасида ҳам қилишимиз керак бўлган вазифалар жуда кўп. Таълим даргоҳлари ва аҳоли орасида электрон хизматлардан фойдаланишни кўпроқ тарғиб қилишимиз лозим. Сабаби, Президентимиз ўз мурожаатида, келгуси йил охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни жами 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини айтиб ўтди. Пандемия шароити аҳолига масофадан туриб хизмат олиш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатди.

Биз Давлатимиз раҳбари томонидан олдимизга қўйилган талаблардан келиб чиқиб, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилашимиз, электрон давлат хизматларига аҳолининг кўникмаларини ошириб боришимиз лозим. Бу борада дастлабки қадамларни ташладик. Яқинда Янгийўл ва Оққўрғон туман Давлат хизматлари марказида аҳоли ва ёшлар иштирокида амалий семинарлар ўтказдик. Келгусида ҳам барча ҳудудларда давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус тренинглар, маҳорат дарсларини ўтказиб борамиз.  

2021 йилда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилади. Президентимизнинг Мурожаати ҳаётимизда том маънода тарихий бурилиш ясайди. Юртимизда демократия ва эркинлик ғояларининг мустаҳкам қарор топишига, халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш ва Ватанимиз тараққиётига хизмат қилади.  

Хайриддин Файзиев,

Давлат хизматлари агентлиги  

Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари бўйича олдимизда турган вазифалар аниқ