Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурслари бўйича тегишли идора ва ташкилотлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари идораси ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегацияси ҳам иштирок этди.  

Тадбир давомида туркий давлатларнинг давлат хизматида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.  

Иштирокчи давлатларнинг давлат хизматида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тажрибасига оид тақдимотлари ўтказилди.

Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири Боту Алимов “Давлат хизматчилари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий масалалари ва истиқболлари” мавзусида тақдимот қилди. 

Унда Ўзбекистонда давлат хизмати трансформацияси, агентлик фаолияти, давлат хизматига кадрларни очиқ танлов асосида қабул қилиш тизими, кадрлар фаолияти самарадорлигини KPI асосида баҳолаш тартиби, шунингдек, давлат хизматчиларининг малакасини тизимли ошириб бориш механизми ҳақида маълумот берилди. 

Ўзбекистон тажрибаси иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланди.  

ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматини ривожлантиришга оид Ўзбекистон тажрибаси Туркияда ижобий баҳоланди